Аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари

Аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари

 

32321321321321.jpg 

     “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

     Қарорга кўра, 2025 йилда аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш дастури ҳамда унинг доирасида мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

      2025 йилда Дастур ижроси доирасида 5,2 миллион аҳолини иш билан банд қилиш ҳамда даромадли меҳнат билан таъминлаш мақсадида айрим ташкилотлар масъул этиб белгиланди.

      2025–2026 йилларда Наманган, Тошкент, Хоразм ва бошқа вилоятларда паррандачилик соҳасида кооперация тизимида замонавий  кушхоналар ва музлаткичли омборхоналар, маҳсулотлар ва чиқиндиларни қайта ишлаш, наслли жўжалар етиштириш ва парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ўз ичига олган тайёр бизнес лойиҳалари амалга оширилади.