Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар

 Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар

 

pvsoapovaoveno.jpg 

     Буюк Британияда сафарда бўлиб турган.Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Халқаро ислом академияси раҳбарларидан иборат делегация  аъзолари иштирокида Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар” мавзусида тақдимот тадбири ўтказилди. Унда Британиянинг нуфузли эксперт ва илмий доира вакиллари, дин ва жамоат арбоблари, ватандошлар иштирок этди.

     Тақдимот аввалида “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар” номли фильм намойиш этилди.

     Тадбирда Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Халқаро ислом академиясининг янги нашрлари кўргазмаси ташкил этилди.

     Британия илмий жамоатчилигида Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар катта қизиқиш уйғотди.