"Янги Ўзбекистон – тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри" китоб-альбоми тақддимоти
"Янги Ўзбекистон – тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри" китоб-альбоми тақддимоти
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ғояси асосида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” тўғрисидаги резолюция жаҳонда глобал таҳдидларга қарши курашишнинг самарали воситаси сифатида маърифат, таълим-тарбия масаласи илгари сурилган эди.
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси шу мақсадда "Янги Ўзбекистон – тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри" номли китоб-альбомнинг тақдимотини ўтказди.
Китоб-альбомда Ўзбекистоннинг бу борадаги аниқ ва ортга қайтмас позицияси, давлатимиз раҳбарининг миллатлараро тотувликни таъминлаш, тинчликни асраб-авайлаш масаласига доир нутқ ва иқтибослари, юртимизда ижтимоий барқарорликни таъминлашга оид эзгу саъй-ҳаракатлар ўзининг ёрқин ифодасини топган. Ранг-баранг суратлар эса юртимиздаги бу борадаги амалий ишлар, миллий маданий марказларнинг серқирра фаолиятини акс эттиради.