“Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс пойдевори”

“Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс пойдевори

 

parapraraprpar.jpg

 

      Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан хорижий давлат раҳбарларига тақдим этилган китоблар намойиш этилмоқда. Ушбу экспонатлар Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим жиҳати - маънавий дипломатия, маданий мулоқотга асосланган ёндашувни ифодалайди.

      “Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ва мамлакат хавфсизлиги” экспозицияси давлатимизнинг очиқ, тинчликпарвар ва узоқни кўзлаган сиёсатини яққол намоён этади. Марказий Осиёда барқарорликни мустаҳкамлаш, глобал ҳамкорликни кенгайтириш ва миллий манфаатларни қатъий ҳимоя қилиш – Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг бош мезонига айланган.

Ўзбекистон Марказий Осиёда мулоқот маданиятини тиклади, БМТ минбарида фаол ташаббуслар билан чиқди ва халқаро логистика харитасида ўз ўрнини мустаҳкамлади. Бу ўзгаришлар Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг аниқ натижаларидир.

      Янги Ўзбекистон бугун очиқ, прагматик ва масъулиятли ташқи сиёсати билан Марказий Осиёда тинчлик, ҳамкорлик ва барқарор тараққиётнинг фаол ташаббускори сифатида эътироф этилмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ташқи сиёсий стратегия мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, қўшничилик алоқаларини ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

       Ушбу йўналишлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ташкил этилган “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс пойдевори” бўлими экспозициясида давлатнинг очиқ, тинчликпарвар ва узоқни кўзлаган ташқи сиёсий йўли тизимли равишда акс эттирилган.