Янги Тошкент - Марказий Осиё минтақаси учун шаҳарсозлик бўйича инновацион лаборатория
Янги Тошкент - Марказий Осиё минтақаси учун шаҳарсозлик бўйича инновацион лаборатория

Янги Тошкент нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун шаҳарсозлик бўйича инновацион лабораторияга айланмоқда.
Тошкент халқаро инвестиция форумида тақдим этилган Янги Тошкент шаҳри макети орқали 4 минг гектарга яқин ҳудудни қамраб олган лойиҳа ҳажми намойиш этилди. Июнь ойида “ECO EXPO-2025” халқаро кўргазмасида Янги Тошкент лойиҳаси ўз макети билан қатнашди.
Янги Тошкентда қад ростлаётган Алишер Навоий номидаги халқаро илмий тадқиқот маркази лойиҳаси ҳам халқаро миқёсда мутахассисларнинг эътиборини тортди.
Янги Тошкент дирекцияси томонидан лойиҳа доирасида хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш, инвесторларни жалб қилиш ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида 10 дан ортиқ давлатларга хизмат сафарлари уюштирилди. Дирекция вакиллари хорижда ташкил этилган форумлар ва семинарларда қатнашди. Архитектор ва муҳандисларимиз Англия, Москва ва Хитой каби давлатларда малака ошириш курсларида иштирок этди. Урбанизация, мастер-план тузиш, яшил қурилиш йўналишларида илғор хорижий компаниялар билан бевосита амалий тажриба алмашилди.