Янги ном - Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси
Янги ном - Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси
Президентнинг “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги муҳим фармон имзоланди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси номи расман ўзгартирилиб, энди у Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси деб юритилади.
Академияга таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси мақоми берилди. У исломшунослик ва диншунослик соҳаларида юқори малакали мутахассислар, дарсликлар ва илмий қўлланмалар тайёрлашга ихтисослашади.
Академиянинг асосий вазифалари:
- исломшунослик, диншунослик, дин психологияси, ислом иқтисодиёти, манбашунослик ва халқаро муносабатлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш;
- илғор педагогик технологиялар ва халқаро таълим тажрибаси асосида таълим жараёнини ташкил этиш;
- виждон эркинлиги ва конфессиялараро бағрикенгликни ривожлантириш, радикализм ва экстремизмга қарши тадқиқотлар олиб бориш;
- диний-маърифий адабиётлар нашри ва интернетда таълим ресурслари яратиш ҳамда мунтазам янгилаб бориш;
- талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатлар, Ватанпарварлик, касбга садоқат каби туйғуларни шакллантириш;
- халқаро ва маҳаллий илмий ва таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйиш.