Янги йил байрамининг бош арчаси
Янги йил байрамининг бош арчаси
Пойтахтдаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдида Янги йил байрамининг бош арчаси очилди.
Арча баландлиги 33 метрни, юлдузи билан эса 35 метрни ташкил этади. У 33 мингта ўйинчоқ ва 14 минг метрлик 3500 та гирляндалар билан безатилган.
Майдондаги бош арчадан ташқари, яна тўртта кичик арча ўрнатилган. Шунингдек, 300 тадан ортиқ декоратив элемент ва байрам тадбирлари учун катта саҳна ҳам тайёрланган. Янги йилнинг бош арчаси 10 январгача очиқ бўлади.