Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

lanlaolveolveolvegn.jpg 

 

     Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.

     Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

     ▪️ 28 декабрь, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;

     ▪️ 29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

     ▪️ 30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.

     ▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони (https://lex.uz/ru/docs/6704048) асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

     ▪️ 1 январь, чоршанба — Янги йил байрами, дам олиш куни;

     ▪️ 14 декабрь (шанба) — иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни.