Янги ихтиро - ҳаводан бензин олиш
Янги ихтиро - ҳаводан бензин олиш
АҚШнинг “Aircela” компанияси тарихий инқилоб ясаши мумкин бўлган ёқилғини тўғридан тўғри ҳаводан ишлаб чиқишга муваффак бўлдт.
Компания вакилларининг маълумотига кўра бир суткада нефть ишлатмасдан ҳамда атмосферага зарарли газлар чиқармасдан 4 литрга яқин бензин ишлаб чиқарилгалчами оддий музлаткичга яқин бўлган ушбу қурилма ҳаво таркибидаги карбонат ангидрид (CО₂) ни калий гидроксид (KOH) асосидаги махсус филтр орқали ушлаб қолади, кейин қуёш энергияси билан ишловчи электролиз тизими сув молекулаларини водород (H₂) ва кислородга (О₂) ажратади.
Сўнг карбонат ангидрид ва водород катализатор иштирокида аввал метанолга, кейин эса тўлиқ функционал бензинга айлантирилади. Олинган ёқилғи кимёвий таркиби жиҳатидан оддий АЁҚШларда сотиладиган бензиндан фарқ қилмайди.
Шунингдек, ихтиро автомобиль эгаларига исталган жойда мустақил равишда ёқилғи ишлаб чиқариш имконини беради, бу, айниқса, ёқилғи қуйиш шохобчаларига кириш имконияти чекланган чекка ҳудудлар аҳолиси учун долзарбдир. Муҳими, қурилмадан фойдаланиш учун ёқилғи таъминот тизимини ёки автомобиль конструкциясини ўзгартириш талаб этилмайди.