Янги давр ўзбек маданиятининг асосчиси

Янги давр ўзбек маданиятининг асосчиси

  aoraorsacporapr.jpg

     Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Адиблар хиёбонидаги  Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкали пойида Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари, талабалари ва Ички ишлар вазирлиги академиясининг курсантлари жам бўлди.

     Тадбирда Беҳбудийнинг янги давр ўзбек маданиятининг асосчиси экани, янги мактаб ғоясининг назариётчиси ва амалиётчиси, ўзбек драматургиясини бошлаб берган биринчи драматург, театрчи, ношир, журналист бўлиб, тарихимизнинг оғир ва мураккаб бир даврида яшагани эътироф этилди.

     Талабалар адабиёт сеҳридан баҳра олиб, ўз ўрнида Беҳбудийнинг ижоди, ҳаёти ҳақидаги фикрларини билдирди.