“Янги авлод” махсус саноат зонаси

“Янги авлод” махсус саноат зонаси

vaprfvypfyvapyfvapfyva.jpg

       Президент Шавкат Мирзиёевга пойтахтни комплекс ривожлантириш, саноат ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш масалалари юзасидан ахборот берилди.

       Тақдимотда “Янги авлод” махсус саноат зонасини ривожлантириш режалари кўриб чиқилди.

       774 гектар майдонда ташкил этилган мазкур ҳудудда ҳозиргача 268 гектарда 28 та лойиҳа амалга оширилмоқда, уларнинг умумий қиймати эса 800 миллион долларга тенг. Яна 300 гектарда жойлашадиган 30 та лойиҳа бўйича инвесторлар аниқланган бўлиб, умумий инвестицияларнинг ҳажми 400 миллион долларни ташкил этади.  саноат зонаси ҳудудида 288 миллион доллар инвестиция ҳисобига мультимодал логистика терминали барпо этиш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

       Лойиҳа Дубайнинг “DP World” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Терминал ишга тушгач, пойтахт ва Тошкент вилоятининг логистика имкониятлари кенгаяди, экспорт ва импорт операциялари тезлашади.

       Пойтахтда йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга ошириладиган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, Шота Руставели кўчасидаги тажрибадан келиб чиқиб, “BRT” тизими (Bus rapid transit) асосида яна 10 та кўчада шундай қурилиш ишлари бошланади.