Ҳамкорликнинг янги манзиллари
Ҳамкорликнинг янги манзиллари

Ўзбекистон ва Иордания муносабатлари сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилмоқда. Айниқса 2025 йил август ойида Иордания подшоҳи Абдулла II мамлакатимизга давлат ташрифи уюштиргандан кейин савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган амалий қадамлар фаоллашди.
Институционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида жадал иш олиб бориляпти. Февраль ойида савдо палаталари Ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида келишув имзолади. Имтиёзли савдо битими бўйича музокара ҳам давом этяпти. Бундай механизм тадбиркорлар ўртасидаги алоқани фаоллаштириб, савдо тўсиғини камайтиради. Шунингдек, Тошкент – Амман ҳаво қатнови, Амманда Ўзбекистон Савдо уйи очиш имконияти ва биринчи Ўзбекистон – Иордания бизнес форумини ташкил этиш масалалари ҳам кун тартибида. Хориж томони 2025 йилги ташриф натижасини юзага чиқариш доирасида турли соҳаларда тахминан 20 битим ва ҳамкорлик меморандумини якунига етказиш устида ишлаяпти.
Энг муҳими, ҳамкорликни фақат келишув билан чеклаб қўймасдан, аниқ сармоявий лойиҳалар, қўшма ишлаб чиқариш ва ўзаро етказиб бериш ҳажмини ошириш орқали амалий натижага эришиш зарур.