Ҳ»алолликни аниқлаш” лойиҳаси тақдимоти

Ҳ»алолликни аниқлаш” лойиҳаси тақдимоти

 

apglalrpolmrol.jpg

 

       Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида илғор хорижий давлатлар тажрибасини кенг қўллаган ҳолда мамлакатимизда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ҳамда Малайзиянинг Ҳалоллик институти вакиллари иштирокида  “Ҳалолликни аниқлаш профили” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

       Шу мақсадда Экспертлар кенгаши тузилди. Улар томонидан “Давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши барқарорлигини баҳолаш методологияси” ишлаб чиқилди ва уни Малайзия тажрибаси асосида такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

       Даастуриа Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги буюртмаси асосида 2025 йил давомида камида 500 нафар раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга қарши барқарорлиги даражасини баҳолашни жорий этиш кўзда тутилган.

       Шу билан бирга, давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни сингдириш бўйича қадриятлар тизимини шакллантириш юзасидан тадқиқотлар асосида таъсирчан чора-тадбирларни жорий этишга оид таклифларни мунтазам киритиб бориш вазифаси белгиланган.