Алломалар мероси — маънавий қудратимиз асоси

Алломалар мероси — маънавий қудратимиз асоси

etgsatyswatywsertygwert.jpg 

     Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида буюк алломаларимиз ҳаёти ва илмий меросига бағишлаб “Аждодлар мероси – маънавият ва маърифат манбаи” мавзусида китоблар кўргазмаси ташкил қилинди.

      Аллома аждодларимиз қолдирган бебаҳо илмий ва ижтимоий меросни кенг жамоатчиликка танитиш, ёш авлод қалбида китобга муҳаббат ва илмга ҳурмат-эътибор туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган ушбу тадбирда академия профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, соҳа мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

      Кўргазмада ислом илмлари ривожига улкан ҳисса қўшган мутафаккирларимизнинг нодир қўлёзмалари, илм-фан, ақида ва ахлоқ мавзусидаги асарларининг замонавий илмий таҳрирда қайта чоп этилган турли нашрлари, уларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги китоблар намойиш этилди.

      Аждодларимиз шаънига муносиб бўлиш, улар қолдирган бебаҳо меросни ўрганиш ва келажак авлодларга етказиш улкан масъулиятдир.  Мазкур маърифий тадбир ана шу масъулиятни юксак даражада ҳис этиш, ёшлар қалбида илм ва маърифатга муҳаббат уйғотиш йўлида муҳим қадам бўлди.

      Буюк алломалар меросини янада чуқурроқ ўрганиш, китоб ўқишни ҳаёт тарзига айлантириш – тадбирнинг бош ғоясини ташкил этди.

 srthysrdhsrthsrthsrth.jpg