Ал-Хоразмий асари илк бор Ислом цивилизацияси марказида намойиш этилади

Ал-Хоразмий асари илк бор Ислом цивилизацияси марказида намойиш этилади

 

  vropropropropro.png

       Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларида нафақат диний ёзма ёдгорликлар, балки илм-фан тараққиётини белгилаб берган буюк асарлар ҳам кенг ўрин олмоқда.

      Ҳозир Оксфорд университети Бодлеан кутубхонасида сақланаётган Муҳаммад ал-Хоразмийнинг машҳур асари – “Ал-жабр вал-муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб” нусхаси илк бор Ўзбекистонда жамоатчиликка намойиш этилиши кутиляпти.

    IX асрда ёзилган ушбу рисола замонавий алгебра фанининг асосий манбаи сифатида эътироф этилади. Айнан ушбу асар орқали “ал-жабр” атамаси илм-фанга кириб келган ва бугунги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмаган.

    Китобда арифметик ва геометрик ҳисоблар, квадрат ва илдиз тушунчалари, мерос тақсимоти, савдо битимлари ва ҳуқуқий масалаларда қўлланган амалий мисоллар баён этилган. 

    Марказ экспозициясида асарнинг илмий қиммати, тарихий аҳамияти, турли тиллардаги нашр ва таржималари ҳақида ҳам маълумотлар жой олган.

    Ислом цивилизацияси марказининг бу ташаббуси нафақат миллий меросимизни тарғиб қилиш, балки жаҳон илм-фанига ўз ҳиссасини қўшган аждодларимиз илмий меросини қайта тиклаш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.