Ҳаким Термизий асарларида ислом ҳуқуқи

Ҳаким Термизий асарларида ислом ҳуқуқи

pvayaprvyrpyvar.jpg

     Ҳаким Термизий ўз асарларида ислом ҳуқуқига оид кўплаб масалаларни ёритган. Анъанавий фиқҳ масалаларини уларнинг маънавий жиҳатларига урғу берган ҳолда талқин қилиш Ҳаким Термизийнинг ўзига хос услуби ҳисобланади. Бу каби услубни унинг “Баён ал-фарқ”, “Наводир ал-усул”, “Ал-Акёс вал муғтаррун” каби асарларида учратиш мумкин.

     Ҳаким Термизий “Ал-Ҳуқуқ” асарида танлаб олган тоифалар жамиятда ижтимоий юкни тортадиган куч эканини кўриш мумкин. Булар жамият диққат марказида турадиган қатлам бўлиб, ижтимоий барқарорликни таъминлашда бевосита ва билвосита таъсири бор.

     Асарда айнан шу тоифалар ҳуқуқи ҳақида баён қилиниши, жамиятда уларга эътиборни ўз ўрнига қўйиш заруриятидан келиб чиқади. Тоифаларнинг барчаси жамият ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Барчасининг кўлами, таъсир доираси ва фаолият йўналиши ҳар хил бўлса-да, аммо жамият равнақи, барқарорлиги, маънавий камолоти ва ижтимоий муносабатларида ҳар бири муайян аҳамият касб этади. Асарда ижтимоий ҳуқуққа уйғун ҳолда диний, шахсий ва сиёсий ҳуқуқ кўринишларини кузатиш мумкин.

     Ушбу асарни жамиятдаги қатламлар ўртасидаги боғлиқликни кучайтириш, ижтимоий барқарорлик ва  ҳимояни таъминлашга қаратилган, шунингдек, ўз даври учун илғор, ижтимоий ҳуқуқ жанрида ёзилган илк китоблардан бири, деб баҳолаш мумкин.