Академик Яҳё Ғуломов кутубхонасининг очилди

Академик Яҳё Ғуломов кутубхонасининг очилди

aepraypraypr.jpg 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология марказида Академик Яҳё Ғуломов кутубхонаси очилди.

Яҳё Ғуломов Ўзбекистон тарихи, археологияси, этнографиясида ёрқин из қолдирган, бутун умрини, билимини ўз халқининг тарихини ўрганишга бағишлаган, шарафли ватанпарвар олим.

Ҳозирда Яҳё Ғуломов таълимини олган ўзбек археолог олимлари Ўзбекистоннинг қадимий маданияти ва давлатчилиги тарихини археологик қазишмалар асосида ўрганиш борасида катта илмий кашфиётларни амалга оширмоқда.

Яҳё Ғуломовнинг невараси Санжар Ғуломов бобосига тегишли 3 мингдан ортиқ китобларни марказга тақдим этишини билдирди. Ушбу китоблар бир тарафдан ёшлар учун илмий адабиёт сифатида фойдаланиш имкониятини яратса, иккинчи томондан музей экспонати сифатида ҳам баҳоланишга арзийди.