Айрим тоифалар учун жамоат транспорти бепул бўлади

Айрим тоифалар учун жамоат транспорти бепул бўлади

arovenoveovno.jpg 

     Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилди.

     Хусусан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда.