Ҳайрат ва ҳавас, ибрат ва маърифат маскани

Ҳайрат ва ҳавас, ибрат ва маърифат маскани

tldzrldzrldzrldz.jpg 

     Бу ердан деярли ҳар куни ўтамиз. Кўпинча хизмат юзасидан, баъзан қадрдонларни йўқлаб, ҳол-аҳвол сўраймиз, табаррук масканларни зиёрат қиламиз. Тошкентнинг қоқ юрагида барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига тааллуқли муҳташам, муаззам, салобатли мажмуа ҳар кимнинг - хоҳ юртдошларимиз, хоҳ дунёнинг нариги чеккасидан келган сайёҳ бўлсин, барининг эътибори, ҳайрати ва ҳаваси, ҳаяжонига сабаб бўлаётган бетакрор, гўзал, улуғвор, файзли маскан.

     Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қад ростлаган бу мажмуа  аслида давлат раҳбарининг халқчил, эзгулик ва савобга, ибратга йўғрилган ташаббусининг меваси. Негаки, азалдан халқимиз қалбида ислом маърифати яшаб келган. Бу ёғду энг оғир шароитларда ҳам одамлар онгу шуури, юрагини асло тарк этмаган. Ҳатто серзуғум шўролар даврида ҳам покиза имон-эътиқод, ислом нури ота-боболаримизга мудом ҳамроҳ бўлган.

     Онадонлар тўрида авайлаб сақланган Қуръони Карим, дастурхон устидаги дуолар, савобли анъаналар, юмушларнинг бардавомлиги бунинг ёрқин далилидир. Оналаримиз умрининг поёнида ҳам муқаддас китоблар мутолаасига шўнғиганлар. Зеро, Ояти калимадаги мўъжизакор сатрлар ҳар қандай ғамгин, изтиробли, ғуссага тўлган қалбларга таскин, ҳузур, сокинлик бағишлайди. Демоқчи бўлганимиз, исломнинг ҳаётбахш қуввати, зиёсидан баҳраманд бўлиш бизларни бир лаҳзага бўлса-да, сира тарк этмаган.

 ldprolrolro.jpg

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев ғояси ва ташаббуси асосида бундан бир неча йиллар аввал тамал тоши қўйилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази наинки буюк аждодларимиз меросидан фахрланиш, балки тараққиёт сари юз тутган янги Ўзбекистонимизда Учинчи Ренессанс  асосларини барпо этишдек эзгу мақсадларни кўзлаши билан қадрлидир. 

 pdlproldprldriold.jpg

     Айтиш керакки, уч қаватли, ғоят кўркам ушбу бино мукаммал тарзда барпо этилиши билан бирга, ундаги илмий-маърифий контентлар, экспозиция заргарона, мукаммал, чуқур илмий-фундаментал асосда  шакллантирилган. Бу ерда “Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс даври”, “Иккинчи Ренессанс даври”, “Ўзбекистон XX асрда”, “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс” каби бўлимлар ташкил этилади. 

  rlzrldzrldz.jpg 

     2024 йилда мамлакатимизда бўлиб ўтган халқаро форумлар, анжуманлар, Маданий мерос ҳафталиклари, мулоқотлар, машваратлар мажмуа фондини бафуржа, тўкис, асосли, қизиқарли, ҳар жиҳатдан пишиқ-пухта яратиш учун яхшигина пойдевор бўлди. 

     Мамлакатимизнинг дин соҳаси билимдонлари, олимлар, уламолар, тарихчилар, реставраторлар, музейшунослар, кутубхоначилар, ношир ва хаттотлар, дизайнерлар, манбашунослар, рақамли технологияларнинг билимдонлари, рассомлар, моҳир уста ва ҳунармандлар, муҳандислар бундай эзгу ишга ўз ғоя ва таклифлари, фикрлари, ижодий лойиҳалари билан муносиб ҳисса қўшдилар. 

Назокат Усмонова,

ЎзА мухбири