Ахсикент тарихи жаҳонга таништирилмоқда
Ахсикент тарихи жаҳонга таништирилмоқда
Наманган вилоятининг узоқ ўтмишидан сўзловчи, Тўрақўрғон ва Мингбулоқ туманларини боғловчи манзилда жойлашган, милоддан аввалги III асрга оид бўлган Ахсикент ёдгорлигида барпо қилинаётган “Ахсикент археология парки” алоҳида аҳамиятга эга. Кўхна Ахсикент бугун кўплаб тарихчи олимлар, археологларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги “Atour” меҳмонхонасида “Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихида” илмий-амалий конференцияси ҳам илм аҳлини тарих ва тараққиёт туташган нуқтага бирлаштирди.
Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази, Наманган вилояти ҳокимлиги, “Ахсикент” археология дирекцияси томонидан ташкил этилган ушбу нуфузли халқаро анжуманда мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларининг етакчи археолог олимлари, манбашунослари, тарихчилари ҳамда Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Хитой Халқ Республикаси, Туркия давлатларидан келган эксперт-мутахассислар тарихий қадамжо ва зиёратгоҳлар тарихи, уларни реставрация қилиш, бутунжаҳонга кенг тарғиб қилиш борасида олиб борган тадқиқотлари натижалари, янги тарихий фактлар билан ўртоқлашдилар.
Милоддан аввалги ХII-ХI асрларда Фарғона водийсида илк урбанизация жараёнлари бошланади, деҳқонлар қўналғалари асосида илк шаҳарлар шаклланади. Уларнинг топографияси қалъа, шаҳар ва ҳайвон қамайдиган жойга ажралиб, мудофаа деворлар билан ўраб олинади. Ўз ҳунари моҳирлари пайдо бўла бошлайди. Хусусан, сопол идишлар ишлаб чиқаришда кулоллар, металл буюмлар ва қуроллар тайёрлашда мутахассис
Бу ўрганишлар Ахсикентнинг уч минг йиллик юбилей санасини нишонлашга асос бўлиб хизмат қилмоқда.