“Ягона олимпиада – 2024” билимлар беллашуви
“Ягона олимпиада – 2024” билимлар беллашуви
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими томонидан ҳар йили республикадаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада” билимлар беллашуви ўтказиб келинмоқда.
Шу йилнинг 21 май куни “Ягона олимпиада – 2024” билимлар беллашувининг якуний республика босқичи Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бўлиб ўтди. Унда 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари кесимида биринчиликни қўлган киритган талабалар иштирок этди.
.
Қизғин кечган баҳслардан сўнг, якуний натижаларга кўра 1-ўрин “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Мухаматдин Нажиматдинов, 2-ўрин “Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Яҳёхон Абдубаннаев, 3-ўрин “Кўкалдош” ўрта махсус ислом ислом таълим муассасаси Комилжон Абдужалилийга насиб этди.
Улар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг дипломлари ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Танловнинг бошқа иштирокчиларига ҳам қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.