Aё-София масжидининг электрон нусхаси

Aё-София масжидининг электрон нусхаси

paraprarapr.jpg 

     Туркия машҳур Aё-София масжидининг электрон нусхасини яратди. Энди иншоот зилзила натижасида вайрон бўлган тақдирда ҳам мазкур жаҳон мероси объектини қайта тиклаш имкони пайдо бўлди.

     Ушбу ташаббус Туркия Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Жамғармалар бош бошқармаси томонидан илгари сурилган. Икки йил давомида мутахассислар масжиднинг, деярли, ҳар квадрат сантиметрини сканердан ўтказиб, қурилиши милодий 537 йил якунланган мажмуанинг “электрон клонини” шакллантирди.

     Лойиҳа Истанбулнинг тарихий рамзларидан бири ҳақидаги барча маълумотларни сақлаб қолиш ва келажак авлодларга етказишни назарда тутади.

     Aё-София 500 йилдан кейин ҳам бугунгидек сақлаб  қолнади.  Йиғилган маълумот туфайли табиий офатдан жиддий зарар кўрилган тақдирда ҳам бинонинг меъморий қиёфасини тиклаш мумкин.