Абул Муин ан-Насафий
Абул Муин ан-Насафий
Калом илмининг алломаси –мутакаллим фақиҳ ва усулиётчи олим Абу Муин Насафий 1027-йилда Насаф (ҳозирги Қарши) шаҳрида таваллуд топган. Аллома имом фозил, сайф ул-ҳақ, (ҳақиқат қиличи), жомиъ ал усул, ал имом аз-зоҳид, ал фақийҳ ал ҳанафий, ал олим ал бориъ (юксак билимдон олим ) каби лақабларни олган. Аждодларидан кўплари фикҳ илми соҳасида улкан салоҳиятга эга бўлган.
Илму урфонда етук, зиёли оилада тарбия топган. Алломага ота-боболари устозлик қилган. Катта бобоси таниқли олим Макҳул Абул Фазл Насафий Насафийлар сулоласининг сардори бўлиб барча оиладагилар фиқҳ илмида ҳанафия масҳабининг асосчиси Имом Абу Ҳанифа таълимотларига таянганлар. Абу Муин Насафий бир муддат Самарқандда, кейин узоқ йиллар Бухорода муқим яшаган.
Абу Муин Насафий- Абу Мансур Мотуридий асос солган мотуридия таълимотининг йирик намоёндаларидан бири. Нажмиддин Умар Насафий “Ал -қанд фи зикрий уламои Самарқанд” номли асарида алломага шундай таъриф берган: “Шарқ-у Ғарбнинг олим-у уламолари Абу Муин Насафий илмининг денгизидан баҳра топиб, ул таратғон зиё нурларини кўзларига тўтиё қилиб суртғонлар.”
Абу Муин Насафий ўз асарларида Ислом дини мазмун-моҳиятини тўғри талқин қилиб, ўрта асрларда Мовароуннаҳрда чуқур илдиз отган, гуруҳ ва фирқаларнинг ақидавий масалаларидаги нотўғри қарашларига асосли раддиялар берган. Абу Муин Насафийнинг асарлари . Алломанинг илмий маънавий меросининг асоси бўлган, калом илмига бағишланган учта йирик асари бўлиб: биринчиси “Табсират ал адилла” тўлиқ номи “Табсиратул адилла фи усул аддийн аъла тариқат Аби Мансур ал Мотуридий”(дин усулларини Абу Мансур Мотуридий таълимоти асосида далиллар билан шарҳлаш) деб аталади. Абу Муин Насафий “ Соҳиб ат Табсира” (Табсиранинг муаллифи) номи билан шухрат топган.
Бу асарда илм ва маърифат, оламнинг яратилиши, Аллоҳнинг мавжудлигига ягоналигига исбот, далиллар келтирилган. Ан Нубувват (Пайғамбарлик) инсонларнинг феллари, хатти-ҳаракатлари, туғилиш, ажали етиши, ризқ-рўз, ирода, қазо ва қадар, ҳидоят ва залолат каби масалаларга жавоблар келтирилган.
Абу-л-Муин Насафийнинг таржимаи ҳоли келтирилган манбаларда унинг вафоти 508/1114 йил деб кўрсатилган. бердилар. Ҳозирда зиёратгоҳ яхлит мажмуа шаклига эга 2,1 гектар майдонга обида, 500 ўринли масжид, кутубхона, музей, маъмурий бино, чойхона қуриб битказилган. 2017-йилда алломанинг “Ат-тамҳид ли қавоида тавҳид” асари Тошкент Ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси томонидан чоп этилди. Абу Муин Насафий зиёратгоҳида Хитой ипак қоғозига битилган бўйи 60, эни 41 смга тенг ноёб Қуръони карим қўлёзмаси сақланади.