Абдурауф Фитрат

Абдурауф Фитрат

yvapryvpryvapyvpa.jpg 

 

      Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат ўзбек маданияти тарихига шоир ва носир, драматург ва публицист, тилшунос ва адабиётшунос, тарихчи ва файласуф, санъатшунос ва жамоат арбоби сифатида кирдган.

      Абдурауф Фитрат 1886 йили Бухорода зиёли оиласида туғилган. Дастлабки таълимни Бухоро, Истамбул мадрасалари ва дорилфунунларида олган. У араб, форс, турк тилларини мукаммал билганлиги туфайли Шарқнинг буюк алломалари ижодини яхши ўзлаштирган.

      Фитрат 1909 йили Туркияга ўқишга бориб, 1913 йилгача Истамбул дорилфунунида таҳсил олган. Туркияда ташкил топган “Бухоро таълими маорифи” уюшмасида фаоллик кўрсатган. Туркия дорилфунунида ўқиётганида жадидчилик ғоялари Туркиядаги таҳсили даврида ўзига Фитрат (зукко, доно, билимдон) деб тахаллус олди.  Унинг илк тўплами 1911 йилда “Сайҳаноми билан чоп этилди. “Сайёҳи ҳинди”, “Мунозара” каби асарлари ҳам шу йилларда Туркияда нашр этилган.

      Фитрат 1917 йили февраль инқилобидан кейин “Ҳуррият” газетасини ташкил этган, унда халқни истиқлол учун курашга даъват этувчи шеър ва мақолаларини эълон қилган. Унинг “Ҳуррият” газетасида босилган “Юрт қайғуси” номли шеър ва сочмаларида Туркистоннинг ҳурлиги учун курашга бел боғлаган лирик қахрамоннинг “Мен сен учун туғилдим, сен учун яшарман, сенинг учун ўларман, эй туркнинг муқаддас ўчоғи!” деган даъвати баралла эшитилади. Унинг “Қон”, “Бегижон”, “Темур сағанаси”, “Ўғизғон”, “Або Муслим”, “Ҳинд ихтилочилари”, “Чин севиш” каби драмаларида миллий мустақиллик учун кураш мавзуи табиий ифодасини топдган

      1922 йили нашр этилган “Ўзбек ёш шоирлари” тўпламида Чўлпон, Элбек шеърлари билан бирга Фитратнинг шеърий асарлари ҳам илк бор ўзбек ўқувчисига ҳавола этилган. У мазкур тўпламга кирган “Миррих юлдузига”, “Беҳбудийнинг сағанасини излаб”, “Шарқ”, “Шоир” каби шеърларида миллатпарвар ва ватанпарварлигини  намойиш этаган.

       Фитрат йирик олим, адабиётшунос сифатида ҳам бир қанча асарлар яратган. Жумладан, “Адабиёт қоидалари”, “Эски ўзбек адабиёти намуналари”, “Аруз ҳақида” каби илмий кузатувлари ўзбек адабиётшунослик фанининг шаклланишида муҳим рол ўйнаган. Шунингдек, унинг Умар Хайём, Фирдавсий, Навоий, Бедил ҳақидаги тадқиқотлари адабиёт тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилди.

      Фитрат айни пайтда ташкилотчилик фаолияти билан ҳам шуғулланиб, 1921-1923 йилларда Бухоро Халқ Жумҳуриятида маориф халқ нозири бўлиб хизмат қилган. 1923-1924 йилларда эса фрунзечилар томонидан қувғин қилинган шоир Москвадаги Шарқ тиллари институтида илмий фаолият билан шуғулланган.

      Фитрат 1921 йилда Шарқ мусиқа мактабини ташкил этган. Мактабга мумтоз мусиқа билимдонлари билан бирга В. А. Успенский сингари мусиқашуносларни ҳам таклиф этган. Шунингдек, у "Шашмақом" куйларини тўплаш ва нотага ёзиб олиш ишларига ҳам раҳбарлик қилди. Унинг ташаббуси билан Бухоро Шашмақоми Успенский томонидан илк бор нотага олиниб нашр этилган.

      Фитратнинг ўзбек тили грамматикасига оид дарсликлари 1925-1930 йилларда беш марта чоп этилган. Тилшунослик ва адабиётшунослик бўйича олиб борган тадқиқотлари учун Фитратга ўзбек олимлари орасида биринчилардан бўлиб профессор унвони берилган.

       Фитрат 1938 йил 4 октябрда Абдулла Қодирий, Чўлпон сингари ёзувчилар билан бирга отиб ташланган.

      1991 йил 25 сентябрда Фитрат ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматлари учун Алишер Навоий номидаги Республика Давлат мукофоти билан тақдирланган.