Абдуқодир Ҳусанов ва унинг жамоаси мозаикада тасвирида
Абдуқодир Ҳусанов ва унинг жамоаси мозаикада тасвирида

Тошкент шаҳридаги “ЖАР” стадионида Ёшлар ишлари агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида юртимиз фахри, машҳур футболчи Абдуқодир Ҳусановга бўлган чуқур ҳурмат ифодаси сифатида бетакрор санъат ва спорт синтези бўлган йирик лойиҳа амалга оширилди.
Лойиҳа доирасида “ЖАР” стадионида 15 минг дона кубик-рубик ёрдамида тайёрланган улкан мозаика портретлар орқали Абдуқодир Ҳусанов ҳамда унинг жамоадошлари тасвирланди. Ушбу портретлар ёш ижодкор, беқиёс иқтидор эгаси Ҳусанбой Мирзаҳабибов бошчилигидаги ижодий жамоа томонидан тайёрланади.
Ўзбек ёшларининг салоҳияти, иқтидорини бутун дунёга кўрсатиш, шунингдек, Абдуқодир Ҳусанов шахси орқали юртимиз ёшларининг Ватанга садоқати ва халқимизнинг эҳтиромини бутун жаҳон спорт жамоатчилигига етказиш мақсадида ташкил этилган мазкур лойиҳа Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қўллаб-қувватланиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилди.