9 ноябрь - Тошкентда “Яшил шаҳар” куни
9 ноябрь - Тошкентда “Яшил шаҳар” куни
Тошкент шаҳар ҳокимлиги мати барча ташкилотлар, корхоналар ҳамда фаол фуқароларни дарахт экиш ташаббусига қўшилишга чақирди. Фуқаролар дарахтларни ўзлари хоҳлаган жойда — уй ҳовлисида, корхона ҳудудида ёки ҳокимликка мурожаат қилиб, бошқа тавсия этилган мақбул жойларда экиши мумкин.
Пойтахтнинг иқлим шароити ва мавсумий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ягона экотизимни сақлаш учун, мутахассислар дарахтларнинг яхши илдиз отиши учун қаламчалар ўрнига 2 ёшдан катта кўчатларни экишни ва суғориш тизими мавжуд жойларни танлашни тавсия этади.
Минтақада тарихан ўзини яхши кўрсатган манзарали дарахтларнинг қуйидаги турларига эътибор қаратиш сўралди: чинор лола дарахти липа каталпа, заранг, қайрағоч, эман, оқ/пушти акация.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги кўчат экиш мавсуми доирасида Тошкент шаҳрида 700 минг донага яқин манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ва қаламчалари экилган. Шу билан бирга дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 87 та ҳолат аниқланиб, табиатга жами 817,3 миллион сўм зарар етказилган.
2025 ййилда эса “Яшил макон” дастури учун 100 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган.