2026 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш режалаштирилмоқда
2026 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон Статистика агентлиги 2026 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Унга кўра, бу бўйича республика комиссияси тузилади. Олий Мажлисга топонимик объектларга ном бериш ва номларни ўзгартиришни вақтинча тўхтатиш тавсия этилади.
Ўзбекистонда 2026 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг асосий вазифалари ҳам белгиланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифалари ҳам белгилади.
Қонун лойиҳаси муҳокамаси 6 ноябрга қадар давом этади.