2025 йилнинг иқтисодий кўрсаткичлари

2025 йилнинг иқтисодий кўрсаткичлари

  20241223140308.jpeg

      Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга бағишланган йиғилишда Ўзбекистонда 2024 йилда миллий иқтисодиёт 6,3 фоизга ошиб, ялпи ички маҳсулот 111 миллиард доллардан ошганлиги айтилди. Инвестициялар эса 38 миллиард долларни ташкил этган.

     Шунингдек мамлакатимизда ишчилар сони 5 мингдан зиёд, йиллик даромади 1 триллион сўмдан ошган ва камида 100 миллиард сўм солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион” тадбиркорлар пайдо бўлган

     2025 йилда ялпи ички маҳсулотни 120 миллиард долларга, экспорт ҳажмини 30 миллиард долларга етказилиши режаланган.

     Салоҳияти юқори бўлган тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат каби соҳаларда хомашёни чуқур қайта ишлаб юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилиш йўлга қўйилади.

     Келгуси йилда 20 сотихгача майдонда “шок” усулида музлаткич, калибровка ва қадоқлаш цехлари қуришга рухсат берилади, мева-сабзавотни қайта ишлаш ускуналарига 1 миллиард сўмгача субсидия ажратилади.