10 000 та одамсимон робот

10 000 та одамсимон робот

ipmrtsprosvaanospavro.jpg 

       “Tesla” раҳбари Илон Маск компанияси 2025 йилда 10 000 та “Optimus” гуманоид роботларини ишлаб чиқаришга тайёрлигини айтди.

       Маскнинг ўзи бу қийин иш эканлигини ва ишлаб чиқариш режалаштирилганидан камроқ бўлиши мумкинлигини тан олган бўлсада, у “Тесла” заводларида ишлаб чиқариш жараёнларига ёрдам бериш учун қўлланиладига бир неча минг роботларнинг чиқарилишига ишонч билдирди.

       Роботлари ҳақидаги масала айниқса 2024 йилда автомобиль бизнеси савдоси кескин пасайганидан кейин инвесторларнинг қизиқишини кучайтирди. Компания аллақачон ўз заводларида бир нечта роботларни синовдан ўтказмоқда. “Tesla” ойига 1000 та Optimus роботини яратиш учун ишлаб чиқариш линиясини яратмоқда ва ҳажмини йилига 100 миллион роботгача оширишни мақсад қилмоқда. Маск бу роботлар компаниянинг асосий даромад манбайи бўлишини кутмоқда.

       Ғояга кўра, бундай роботлар одамларнинг айрим ишларини бажаришга мўлжалланган.