1 июлдан қонунчиликда нималар ўзгаради

1 июлдан қонунчиликда нималар ўзгаради

kpvpryvapryv.jpg

 

     2024 йил 1 июлдан миллий қонунчиликда бир қатор ўзгаришлар кучга киради:

     -“Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, 2024 йил 1 июлдан фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади;

     - “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, 2024 йил 1 июлдан 2026 йил 1 июлгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади;

     — Адлия вазирлиги ҳузурида Олий апелляция кенгаши ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузурида Апелляция кенгаши ташкил қилинади;

     - Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни давлат хизматлари марказлари орқали топшириш имконияти яратилади;

     - Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади;

     - Айрим касалликка чалилганлар бепул даволанишади;

     - “Шаффоф курилиш” тизимида ёрдамчи пудрат ташкилотлари рўйхатга олинади;

     - Айрим шаҳарларда сув таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилади; 

     - Давлат иштирокидаги йирик корхоналарда корпоратив котибият ташкил этилади; 

     - Хусусий бандлик агентликларига айрим хизматлар учун ҳақ ундиришга рухсат этилади;

     - Маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлар мониторинг қилинади;

     - Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устав капитали миқдори оширилади.