1 августдан нималар ўзгаради

1 августдан нималар ўзгаради

 

nykenykenykenykenyken.jpg

 

        1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар ва бошқа янгиликлар кучга киради. Хусусан:

        Иш ҳақи ва стипендиялар 10 фоизга ошади.

        Электр учун тўловлар чиқинди хизмати тўловига боғланади.

        Давлат органларида мажбурий жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги тадбирлари бошланади.

        Давлат хизмати лавозимларига янги тартибда танлов ўтказилади.

        Айрим тоифадаги оилаларга боғча тўлови учун компенсация ажратилади.

        Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади.

        Ер ости бойликларидан фойдаланиш қоидалари бузилгани ҳақидаги хабарлар учун мукофот тўланади.

        Мебель технологлари учун малака сертификатлари харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

        Озиқ-овқат маҳсулотлари учун стандартлар мажбурий бўлмайди.

        Мўғулистондан қўй ва эчкилар импорт қилувчи тадбиркорларга имтиёзлар берилади.

       Қабул қилинган талабалар ҳақидаги маълумот HEMIS тизимига жойлаштирилиши шарт.

       Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилади.