Сайёҳлар сони қарийб 50 фоизга ошди
Сайёҳлар сони қарийб 50 фоизга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълум қмлишича, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 6,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,1 млн нафарга ёки 48,9 % га ошган.
Уларнинг сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Қирғизистон – 1 846 030 нафар;
Қозоғистон – 1 466 535 нафар;
Тожикистон – 1 441 618 нафар;
Россия – 536 849 нафар;
Афғонистон – 267 485 нафар;
Туркманистон – 208 864 нафар;
Хитой – 103 158 нафар;
Туркия – 96 492 нафар;
Ҳиндистон – 38 008 нафар;
Корея Республикаси – 25 057 нафар;
бошқа давлатлар – 289 023 нафар.
Президент қарори билан Ўзбекистон ҳудудларига 15,8 млн нафар хорижий туристларнинг сафарларини ташкил этиш, туризм хизматлари экспортини 4 млрд долларга етказиш белгиланган.