Сайёҳлар сони қарийб 50 фоизга ошди

Сайёҳлар сони қарийб 50 фоизга ошди

 yvayvavyayvav.jpg

        Миллий статистика қўмитаси маълум  қмлишича, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 6,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,1 млн нафарга ёки 48,9 % га ошган.

Уларнинг сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Қирғизистон – 1 846 030 нафар;

Қозоғистон – 1 466 535 нафар;

Тожикистон – 1 441 618 нафар;

Россия – 536 849 нафар;

Афғонистон – 267 485 нафар;

Туркманистон – 208 864 нафар;

Хитой – 103 158 нафар;

Туркия – 96 492 нафар;

Ҳиндистон – 38 008 нафар;

Корея Республикаси – 25 057 нафар;

бошқа давлатлар – 289 023 нафар.

       Президент қарори билан Ўзбекистон ҳудудларига 15,8 млн нафар хорижий туристларнинг сафарларини ташкил этиш, туризм хизматлари экспортини 4 млрд долларга етказиш белгиланган.