Виждон эркинлиги – инсониятнинг муқаддас ҳуқуқи

Виждон эркинлиги –  инсониятнинг  муқаддас ҳуқуқи

 vaapavapavcmsicsmiavak.jpg

       Инсон қадри, эркин фикрлаш ҳуқуқи ва виждон эркинлиги энг муҳим ижтимоий қадриятлар ҳисобланади. Замонавий демократик жамиятлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича асосий ҳужжатлар – БМТ Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида бу эркинлик алоҳида эътироф этилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида ҳам “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади” дея очиқ белгилаб қўйилган.

       Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди, улал турли динга эътиқод қилишади.

       Виждон эркинлиги тушунчасининг тўғри англаниши бизнинг жамиятимиз учун, ҳар биримиз учун  ниҳоятда муҳим. Виждон эркинлиги,  жамиятдаги бағрикенглик ва ҳурмат ислом динида ҳам чуқур ўрганилган ва қадрланган.

       Таълимдаги дунёвийлик ҳам айнан шу хислатларга эга ёшларимизнинг янгиликка интилиши, фанларни чуқур ўзлаштириб, ўз ҳаётини фаровонлаштириш, жамиятни аҳилликда кучайтириш, мамлакатни ривожлантириш йўлида билимларини чархлаши ва фойдали тадқиқотлар натижаларини  ҳаётга жорий қилиш билан кўринади. 

       Демакки, виждон эркинлиги – бу инсониятнинг энг муқаддас ҳуқуқларидан бири. У нафақат ҳуқуқий, балки тарбиявий, маънавий ва ахлоқий омил сифатида жамиятнинг ривожида беқиёс ўрин тутади. Айниқса, ёшлар тарбиясида бу эркинлик соғлом фикрли, маънавий бой ва бағрикенг шахсларни шакллантиришга хизмат қилади. Уни асраш, тўғри йўналтириш ва ҳимоя қилиш – барчамизнинг муқаддас бурчимиз.