"Вақт девори"да миниатюралар

"Вақт девори"да  миниатюралар

yvrpyveryvparyvparyvapr.jpg

       Ислом цивилизацияси марказидаги "Вақт девори"га 20 тага яқин миниатюра чизилади. Миниатюралар жойлаштириладиган деворнинг узунлиги 57 метр, бўйи бир метрли ганчкор безак билан ҳисоблаганда 5 метрни ташкил қилади. Девор бўйлаб жами 16-18 та миниатюра ўрин олиб, қўш саҳифаларни ҳисоблаганда 21 та миниатюрани ўз ичига олади.

       50 тага яқин миниатюралар орасида Шероз, Исфаҳон, Табриз миниатюра мактаблари услубида ишланганлари ҳам бор эди, аммо ўзимизнинг алломалар, тарихий воқеликлар акс этган расмлар танлаб олинди. Бундан ташқари ов, жанг каби манзаралардан воз кечилди. Сабаби деворий суратлар концепцияси биринчи ўринда цивилизациялар, шахслар ҳамда кашфиётлар мавзуларини ўз ичига олади.