“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази” объекти қурилишида асосий бинонинг 1-қаватида музейшунослик доирасида қурилиш ишлари давом этмоқда.

          “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази” объекти қурилишида асосий бинонинг 1-қаватида музейшунослик доирасида қурилиш ишлари давом этмоқда.       

           Музейнинг “1-Ренесанс” даври қисмида Италиянинг “Magister-Art”  корхонаси лойиҳаси асосида қурилиш-монтаж-пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.  М/К элементларидан музейнинг периметр девори бўйлаб пардеворлар учун каркаслар тўқилиб, монтаж ишлари бажарилмоқда. Девор ва шифт қисмиларда гипсокартон қоплаш ишлари бошлаб юборилган. Вентиляция жихозларини ўрнатиш ишлари якунланди.

           Музейнинг “2-Ренесанс” даври қисмида “Interstaller Group-Узбекистан” МЧЖ томонидан қурилиш-монтаж-пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.  Худудда юртимиздаги Ўрта асрларда хукмронлик қилган  Темурийлар, Шайбонийлар, Аштархонийлар  давридаги фан, маданият, архитектура ва санъат доирасидаги манзаралар акс эттирилади. Бугунги кунда усталар томонидан ўша даврдаги архитектура намуналари асосида миллий кўринишда равоқ порталли хоналар тайёрлашмоқда. Хоналар деворлари, равоқлари м/к элементларидан каркаслар тайёрланиб, МДФ материалидан қопланмоқда.  

photo2025-07-1912-39-37.jpgphoto2025-07-1912-39-33.jpgphoto2025-07-1912-39-34.jpgphoto2025-07-1912-39-35.jpgphoto2025-07-1912-39-38.jpgphoto2025-07-1912-39-42.jpgphoto2025-07-1912-39-44.jpgphoto2025-07-1912-39-46.jpgphoto2025-07-1912-39-39.jpgphoto2025-07-1912-39-40.jpg