Ўзбекистоннинг қадимий ва бой мероси дунё нигоҳида
Ўзбекистоннинг қадимий ва бой мероси дунё нигоҳида

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Буюк Британия сафари доирасида Лондондаги Ислом маданияти марказида давра суҳбати ўтказлди.
Тадбирда икки томонлама ҳамкорликнинг натижалари сарҳисоб қилинди. Жумладан, Лондондаги ислом маданияти марказида Ўзбекистоннинг бой илмий-маданий мероси ҳақида ўтказилган тарғибот учрашуви, марказларнинг илмий нашрлари тақдимоти ижобий натижа берганлиги қайд этиб ўтилди.
Британия томонига Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, диний бағрикенгликни таъминлаш борасидаги миллий тажриба ҳақида батафсил маълумот берилди. Ислом маданияти маркази томонидан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг қадимий ва бой тарихини акс эттирувчи фото-кўргазма ҳамда илмий-тадқиқот марказларининг янги нашрларининг тақдимотларини ташкил этиш таклифи билдирилди.