Ўзбекистоннинг “яшил иқтисодиёти”
Ўзбекистоннинг “яшил иқтисодиёти”

Мамлакатимизда "яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш назарда тутилган. Бу жараён қишлоқ хўжалиги, саноат ва транспорт соҳаларида энергияни тежаш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда барқарор иш ўринлари яратиш орқали мамлакатнинг иқтисодий ўсишини рағбатлантиради. Шунингдек, "яшил" иқтисодиётга ўтиш Ўзбекистоннинг глобал иқлим ўзгаришларига қарши курашда фаол иштирок этиши ва аҳоли фаровонлигига қаратилган устувор сиёсатни амалга оширишини таъминлайди.
Ўтган йилларда мамлакатимизда "яшил" иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган бир қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди. Масалан, 2023-2024 йилларда экологик жиҳатдан тоза технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва жараёнларнинг мониторинги учун "яшил энергия сертификатлари" тизими жорий этилди.
2025 йилда Ўзбекистондаги "яшил" иқтисодиётга ўтиш чора-тадбирлари янада тизимли ташкил этилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Жаҳон банки ва ЕТТБ билан ҳамкорликда иқтисодиётни декарбонизациялаш ва "яшил" ривожланиш моделига ўтиш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқмоқда. Бу стратегия Париж битимининг 4-моддасига мувофиқ бўлиб, иқтисодиёт тармоқларида углерод нейтраллигига эришиш учун амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва инвестиция режаларини ўз ичига олади