“Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази” объектида бугунги кунда асосий бинонинг том қисмида периметр бўйича “фальш пол” технологияси бўйича томоша йўлкалари барпо этилмоқда.
“Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази” объектида бугунги кунда асосий бинонинг том қисмида периметр бўйича “фальш пол” технологияси бўйича томоша йўлкалари барпо этилмоқда.
Мазкур йўлка билан Гумбаз қисмигача манзарали панжаралар билан қоплаш ишлари бошлаб юборилди.
Шунингдек том қисмида қурилган очиқ шийпонда махаллий усталар томонидан миллий рухда ёғоч махсулотларидан пардозланмоқда. Жумладан шифт қисмларига васса, тоқи, карниз қисмига қалам-қош элементлари қопланмоқда.