“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази объекти” комплекси қурилиши худудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва йўл қурилиши ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази объекти” комплекси қурилиши худудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва йўл қурилиши ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Мазкур ишлар доирасида Хазрати Имом масжиди ёнидаги худудда ер ости тахоратхонаси объекти қурилиши якунига етиб қолди.
Бугунги кунда объектда ер ости ва устки қисмларда қурилиш-монтаж-конструкция ишлари якунланди.
Объектда ер усти қисмидаги ёпма монолит плита устилари изоляция материаллари билан қопланмоқда, остки қисмида деворларга, пардеворларга ва ажратилган сан узел бўлмаларини гипсокартон билан қоплаш ишлари якунланмоқда хамда пардозлаш ва коммуникация тизимлари монтажи ишлари бажарилмоқда.