Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси Маркази қурилиши доирасида, Хазрати Имом масжиди комплекси худудида ободонлаштириш, қайта таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.
Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси Маркази қурилиши доирасида, Хазрати Имом масжиди комплекси худудида ободонлаштириш, қайта таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.
Мазкур ишларни амалга оширилишида мавжуд эски тахоратхона бузилиб, ўрнига хамма қулайликларга эга бўлган катта хажмдаги ер ости тахоратхонаси бунёд этилмоқда. Бугунги кунда объектда ер остидаги асосий бетон конструкция ишлари якунланиб, мухандислик тармоқлари, сантехника, вентиляция ва пардевор ўрнатиш каби ишлар олиб борилмоқда. Пардозлаш ишларини амалга ошириш учун деворларга метал каркаслар ўрнатишмоқда.