Ўзбекистондаги ИЦМ объекти қурилишида, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва йўл қурилиши ишлари доирасида худудда тозалаш олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги ИЦМ объекти қурилишида, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва йўл қурилиши ишлари доирасида худудда тозалаш олиб борилмоқда. Жумладан худуддаги мавжуд вақтинчалик қурилган бош пудратчининг, буюртмачининг ва дирекциянинг бинолари бузилмоқда, бузилишдан чиққан материаллар йиғилиб, автоуловларга ортилиб, омборларга топширилмоқда.
Шунингдек ”Хазрати Имом” масжиди ёнидаги мавжуд тахоратхона бугунги кун талабига жавоб бермагани учун бузилиб, ўрнига замонавий 2-қаватли ер ости тахоратхонаси қурилиши бошланди. Бугунги кунда ерлар бичилиб, котлован қазилди ва котлован ости текисланиб металл арматуралардан армокаркаслар тўқилиб, ўрнатилмоқда.



