Ўзбекистонда замонавий технологиялар маданий меросни келгуси авлодларга етказишга хизмат қилмоқда
Ўзбекистонда замонавий технологиялар маданий меросни келгуси авлодларга етказишга хизмат қилмоқда
Ўмоннинг "Asdaa Oman" электрон газетасида Ўзбекистоннинг замонавий маданиятига бағишланган мақола эълон қилинди. Мақолада миллий санъатни асраб-авайлаш, ёш авлодни унинг гўзаллигида тарбиялаш ва маданиятни ривожлантириш ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисми эканлиги таъкидланади.
Шунингдек Ўзбек халқининг бой маданий меросини асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказиш мақсадида замонавий технологиялар жорий этилаётгани таъкидланади. Хусусан, маданий меросни рақамлаштириш, илмий тадқиқотларни кенгайтириш ва тарғиботни кучайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар халқаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларига айлангани эътироф этилган.
Умуман ушбу жараённинг ижобий томонларидан фойдаланиш ва ўзбек маданиятининг ўзига хос хусусиятларини жаҳон майдонида намойиш этиш миллат тараққиётининг муҳим мезонига айланганлиги алоҳида таъкидланган.