Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси номзоди маъқулланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси номзоди маъқулланди

 

vpgnskeskeokego.jpg 

 

     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисида ташкилий масала кўрилди.  

     Конституциянинг 101-моддасига мувофиқ, Президент Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Норбоева номзодини тақдим этди. 

     Танзила Норбоева давлат ва жамоат бошқарувида бой тажрибага эга экани, ўтган даврда шу лавозимдаги самарали фаолияти натижасида мамлакатимизда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазият сезиларли равишда яхшилангани таъкидланди.   

     Сенаторлар номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлади.