Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ислом цивилизацияси марказига ташриф и хориж матбуотида

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ислом цивилизацияси марказига ташриф и хориж матбуотида

 

dqq8v9u7bbduuojnfxwyxpmkrj2v2q9mfront.jpg

      Ўмоннинг “Asdaa Oman” нашри Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, у ердаги бой тарихий-маънавий меросни кенг кўламда намойиш этишга қаратилган ишларни кўздан кечиргани ҳақида мақола эълон қилди.

      Мақолада давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 23 июндаги қарори билан ушбу улкан ва ноёб лойиҳага асос солингани, шунингдек, мажмуага 2018 йилнинг Рамазон ҳайитида тамал тоши қўйилгани эътироф этилган.

      –   Марказ таркибида 460 ўринли анжуманлар зали ҳам қуриб битказилган бўлиб, халқаро миқёсдаги учрашув ва илмий конференциялар ўтказиш учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилган, – дейилади мақолада. – Шунингдек, мажмуада “Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс”, “Иккинчи Ренессанс”, “Ўзбекистон XX асрда” ҳамда “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс” бўлимлари ташкил этилган.

      Нашр давлатимиз раҳбарининг мажмуада амалга оширилаётган пардозлаш ва жиҳозлаш ишларини кўздан кечиргани, бўлимлар ва кўргазмаларнинг мазмун-моҳияти, қўлланилаётган интерфаол технологиялар билан яқиндан танишганини қайд этаркан, экспонатларни маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларга ҳар томонлама қизиқарли ҳамда тушунарли қилиб тақдим этиш муҳимлиги таъкидланганига эътибор қаратган.

https://uza.uz/posts/77393