Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

 

20250630140607.png

 

2025 йил 1 июлдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгаришлар қуйидагилардир:

Пенсия ва нафақалар миқдори, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга ошириляпти. 

Республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида касалликларнинг оғирлик даражаси ва даволашнинг мураккаблигидан келиб чиқиб махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чоралари ва юқори хавф даражасидаги амалиётларни самарали амалга оширган шифокорларга ойлик лавозим маошларининг 25 фоиздан 100 фоизгача устама тўлаш тизими жорий этилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун солиқ имтиёзларини олиш осонлаштирилади.

Ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларга муҳр ва штамп босиш ҳамда уларни ёзма тарзда рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади. Барча тартиботлар ушбу ҳужжатларни электрон шаклда тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

Чегара орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш жорий этилади. 

Тадбиркорлик билан шуғулланиш шароитлари яхшиланади. 2028 йил 1 январгача кичик ва ўрта бизнес субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган НҲҲ қабул қилишга мораторий эълон қилинади.

Тадбиркорлик субъектлари учун янги тартибга солиш воситаларини белгилашни ёки амалдагиларини кучайтиришни назарда тутувчи НҲҲларга нисбатан "ягона санадан янги қоидалар" тамойили қўлланади ва ушбу нормаларнинг кучга кириш санаси 1 январь ёки 1 июль этиб белгиланади.

2028 йил 1 январгача "Биринчи имконият" тамойили жорий этилади, яъни биринчи фаолият йили давомида савдо ва тадбиркорлик соҳаларига оид маъмурий ҳуқуқбузарликни илк бор содир этган кичик тадбиркорлик субъектлари маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

 Давлат функцияларининг бир қисми хусусий секторга топширилади

Хусусий секторга қуйидагилар топширилади:

- риэлторлар ва баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш;

- суд бошқарувчисининг малака гувоҳномасини бериш;

- баҳоловчиларга тоифа бериш;

- ҳисоблагичларни текшириш;

- карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) фаолияти;

- гид (гид-таржимон), экскурсовод ва инструктор-йўлбошчига малака сертификатини бериш;

- тиббий ташкилотларни аккредитациялаш ва бошқалар.

Қурилиш-пудрат ташкилотлари, девелоперлар ва буюртмачилар (қурувчилар) томонидан объектларни қуришда улушли иштирок асосида улушдорлар маблағларини жалб этиш фақат кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтган объектни қуришда улушли иштирок бўйича нотариал тасдиқланган шартнома асосида амалга оширилади.

Улушдорларни ҳимоя қилишнинг янги чоралари жорий этилади

Қурилиш-пудрат ташкилотлари, девелоперлар ва буюртмачилар (қурувчилар) томонидан объектларни қуришда улушли иштирок асосида улушдорлар маблағларини жалб этиш фақат кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтган объектни қуришда улушли иштирок бўйича нотариал тасдиқланган шартнома асосида амалга ошириладии. 

ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинади

Ягона тарифлар бўйича йўловчиларни ташиш хизматлари айланмаси учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз бекор қилинади.

Болалар боғчаларида келишни электрон ҳисобга олиш жорий этилади

Барча давлат МТМларида ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон келиши, иш вақти, тарбияланувчиларнинг овқатланиш харажатларини "Болалар боғчаси" ахборот тизими орқали ҳисобга олиш жорий этилади.