Ўзбекистон-Хитой муносабатлари: миллиардлик лойиҳалар, визасиз тартиб ва янги университетлар

Ўзбекистон-Хитой муносабатлари: миллиардлик лойиҳалар, визасиз тартиб ва янги университетлар

 

noroeeroeroeroero.jpg

 

      Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 31 августдан 3 сентябргача давом этган Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифи ўз якунига етди. Ташриф давомида давлат раҳбари бир қатор муҳим учрашувлар ва халқаро тадбирларда иштирок этди.

       Президент сафар доирасида Тяньтсзинь шаҳрида ўтган ШҲТ саммитининг норасмий тадбирларида қатнашди, 1 сентябрь куни эса ташкилотнинг давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида ва “ШҲТ+” форматидаги учрашувда нутқ сўзлаб, кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга доир ташаббусларни илгари сурди.

       2 сентябрь куни Пекинда ХХР Раиси Си Сзинпин билан музокаралар ўтказилиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ҳужжатлар имзоланди.

      Пекинда Мирзиёев ва Си Цзиньпин учрашувида савдо, таълим ва маданий алмашинувни қамраб олган йирик келишувлар имзоланди.

       2 сентябрь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпин расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди. Томонлар барча шароитларда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

       Учрашувда савдо-иқтисодий алоқалар, инвестиция лойиҳалари, саноат ва қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик, “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли қурилиши каби йирик дастурлар алоҳида қайд этилди. 2023 йилда икки томонлама савдо ҳажми 14 миллиард доллардан ошгани, бу йил эса яна 23 фоизга ўсгани маълум қилинди. Яқин йилларда бу кўрсаткични 20 миллиардга етказиш режалаштирилган.

       Таълим ва илм-фан соҳасида ҳам қатор келишувлар имзоланди. Хитойнинг бир неча университетлари Ўзбекистонда филиал очади, сунъий интеллектни ривожлантириш маркази ҳамда “Лу Бань устахоналари” ташкил этилади. Шунингдек, маданий алмашинувларни кучайтириш мақсадида визасиз режим жорий этилди, авиақатновлар сони кўпаймоқда.

       Мирзиёев музокаралар якунида Си Цзиньпинни Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этди.