Ўзбекистон - диний бағрикенглик намунаси

Ўзбекистон - диний бағрикенглик намунаси

risunok2jpg87867867ngsgsngsngsoldodolhzszhszh.jpg

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг конференц-залида “Динлараро бағрикенглик” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Анжуман динлараро мулоқот ва бағрикенгликни таъминлашда Ўзбекистон ва жаҳон тажрибасини ўрганиш, конфессиялараро ҳамда маданиятлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, таълим ва маърифатнинг жамиятда тотувлик ва барқарорликни таъминлашдаги ўрнини муҳокама қилишга қаратилди.

Конференцияда мамлакатимизнинг етакчи олим ва мутахассислари билан бир қаторда, АҚШ, Швеция, Саудия Арабистони, Россия, Қозоғистон, Германия, Қирғизистон, Ҳиндистон каби давлатларнинг дипломатик корпус вакиллари, хорижий мутахассислар, исломшунослар, диний конфессиялар ва миллий маданий марказлар вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди.