ЮНЕСКО рўйхатига киритилаётган Тошкентдаги бинолар
ЮНЕСКО рўйхатига киритилаётган Тошкентдаги бинолар
Украинанинг «Kyiv Diplomatic» журнали сайтида Тошкент шаҳрининг қадимий ва замонавий меъморчилигига бағишланган мақола эълон қилинди.
«Тошкентнинг кино ва архитектура тарихи бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Иккаласи ҳам шаҳарнинг муҳим геосиёсий ролини ва бир вақтлар унинг кўчаларида ҳукмронлик қилган халқаро руҳни акс эттиради ва экранда ҳам, ундан ташқарида ҳам ажойиб санъат асарларини тақдим этади», — дейилади мақолада.
Қайд этилишича, Тошкентнинг замонавий модернизми 2025 йилда бўлиб ўтадиган Венеция архитектура биенналесидаги Ўзбекистон павилонининг асосий мавзуси бўлади.
Пойтахтдаги 21 та бино ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш таклифи илгари сурилмоқда. Эълон қилинган лойиҳалар орасида «Жемчужина» экспериментал турар жой мажмуаси, «Ўзбекистон» меҳмонхонаси, Чорсу бозори, «Космонавтлар» метро бекати, Алишер Навоий номидаги кинотеатр ва бошқа мажмуалар бор.