“Умра плюс”
“Умра плюс”

2026 йил якунигача Малайзия ва Индонезиядан “Умра плюс” зиёрат туризми дастури доирасида сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 доллар миқдорида субсидия ажратилади. Бу ҳақда “Умра плюс” зиёрат туризми дастури бўйича қабул қилинган ҳукумат қарорида белгиланган.
Қарорга мувофиқ, субсидиялар Туризм қўмитаси томонидан ажратилади. Шунингдек, 2026 йил 15 январдан бошлаб Малайзия ва Индонезияда “Умра плюс” дастури бўйича кучайтирилган тарғибот кампанияси амалга оширилади.
Дастурни амалга ошириш учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув-амалиёт лабораторияси ташкил этилади. Шу билан бирга, академия ҳамда Малайзиянинг олий таълим муассасалари ўртасида “Туризм ва меҳмондўстлик” йўналиши бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш режалаштирилган.